ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИНГ ОЛИБ БОРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН САМАРҚАНД ШАҲРИ, ОҚДАРЁ, ПАЙАРИҚ ВА САМАРҚАНД ТУМАНЛАРИДАГИ АЙРИМ МАҲАЛЛАЛАРГА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ТЎХТАТИЛАДИ

«Hududgaz Samarqand» газ таъминоти филиали «Шимолий» газ тақсимлаш станциясида 2021-2022 йиллар учун куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг олиб борилиши муносабати билан Самарқанд шаҳри ва Челак ,Оқдарё  ва Самарқанд туманининг бир қатор маҳаллаларида  13 август соат 8:00 дан 14 август 17:00 га қадар табиий газ таъминоти тўхтатилишини маълум қилади.
Жумладан: 
Самарқанд шаҳридаги “ Юксалиш”, “Геолигия”, “Ғиёсиддин Жамшид”, “Қўрғонча”, “Жуйи чуқур”,” Боғишамол”, “Хўжа Дониёл”, “Оби Раҳмат”, “Қир”, “Чилустин”, “Боғибаланд”,” Хумо”, “Хўжа Ғўнжойиш”, “Мотрид”, “Маърифат”, “Гулобод”, “Хўжақишлоқ”, “Зарафшон”, “Обод Маскан” маҳаллалари ҳамда “Зарафшон”дарёси ҳудуди(коттежлар) шунингдек,  Қорасув массивида;

Оқдарё туманидаги “Тараққиёт”, “Бозоржой”, “Даҳбед”, “Навоий”, “Пахтаобод” маҳаллаларида;

Самарқанд туманидаги "Янгиобод"," "Ўзбеккент"," Қорасув"маҳаллаларида;

 Пайариқ тумани Челак ҳудудидаги “Зарафшон”, “Хўжа Исмоил”, “Чоштепа” маҳаллаларида табиий газ таъминоти тўхтатилади.

Ушбу ҳудудда яшовчи истеъмолчиларидан, газ жиҳозларини ўчириб қўйиб, эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.
 Табиий газ таъминотидаги узилиш туфайли юзага келган  ноқулайликлар учун “Hududgaz Samarqand ” газ таъминоти филиали  маъмурияти табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди. 

"Hududgaz Samarqand"  газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Image_elon: 
 doc xls
2015-2022 © Maked by: SAKTRM