САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕъМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Самарқандшаҳаргаз” бўлими томонидан 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг олиб борилиши  муносабати билан, шаҳарнинг Сиёб ҳудуди “Галаосиё”, “Тазар”, “Сарбадорлар”, “Расадхона”, “Шарқ Юлдузи”, “Конигил”, “Шаҳриобод”, “Давлатшоҳ Самарқандий”, “Тошкандий-2”, “Садриддин Айний”, “Хўжа Абду Дарун”, “Хўжа Иброҳим”, “Ғофур Ғулом”, “Огаҳий”, “Қўшбаққоли”, “Халқобод”, “Боғиферуза”, “Ибн Сино”, “Ҳўжа Чорух” ва “Қўшчинор” МФЙ ларида 2022 йил 4 август куни соат 08:00 дан 17:00 гача табиий газ таъминоти тўхтатилишини маълум қиламиз.
      Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.
      Ушбу ноқулайликлар учун “Самарқандшаҳаргаз”бўлими маъмурияти истеъмолчиларидан узр сўрайди. 

 “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Image_elon: 
 doc xls
2015-2022 © Maked by: SAKTRM