ПАСДАРҒОМЛИКЛАРГА 3 600 ТОННАДАН ОРТИҚ СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ

 doc xls

Суюлтирилган газ маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб бериш, бир нечта босқичлардан иборат бўлиб, ишлаб чиқариш заводларидан келтирилган суюлтирилган газни қабул қилиш ва маиший газ баллонларига тўлдириб бериш ишлари вилоят ҳудудида жойлашган  махсус газ тўлдириш шахобчаси орқали амалга оширилади. 
“Pastdarg'omtumangaz” бўлими томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган газни белгиланган меъёр ва талаблар асосида бир маромда ва узлуксиз равишда етказиб бериш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган.
Маиший газ баллонларини газ тўлдириш шахобчасидан аҳоли хонадонларига етказиб бериш учун вилоятда 85 та Пастдарғом туманида 8 та “ISUZU” русумли махсус автотранспорт воситалари хизмат кўрсатади. 
Пастдарғомда суюлтирилган газ истеъмолчиларнинг маиший газ баллонлари билан таъминланганлик даражаси 104,96 фоизни ташкил этади.   Истеъмолдаги маиший газ баллонларнинг  760 таси шахсий, бунга қўшимча равишда ҳудуд аҳолисига  филиал томонидан вақтинчалик фойдаланиб туриш учун, шартнома асосида 41 964 дона маиший газ баллонлари тарқатилган.
Бугунги кунда Пастдарғом туманида 40 705 таси суюлтирилган газ  истеъмолчилари мавжуд. Жорий йилнинг 13 июлгача  тумандаги аҳоли истеъмолчиларига жами 3 438,3 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 3 648 тонна суюлтирилган газ  маҳсулотлари етказиб берилди ва режа 106,09 фоизга бажарилди. 
Ҳозирда туман аҳолисини суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжи тўлиқ таъминланмоқда. Бу эса ўз навбатида, ҳаёт сифатини яхшилаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

2015-2022 © Maked by: SAKTRM