ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ГАЗ ТЎЛДИРИЛГАН БАЛЛОНЛАРНИ ТАРОЗИДА ЎЛЧАБ ОЛИШЛАРИ МУМКИН

 doc xls

Самарқанд туманидаги 28 629 та истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланади.Уларини мунтазам равишда маҳсулот билан таъминлаш  “Hududgaz Samarqand”  газ таъминоти филиали  “Samarqandtumangaz”  бўлими зиммасидаги энг устувор вазифалардан биридир. 
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, тумандаги аҳоли истеъмолчиларига жами 2444,4 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 2 540 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди ва режа 103,91 фоизга бажарилди.   
Маиший газ баллонларини газ тўлдириш шoхобчасидан туман аҳоли хонадонларига етказиб бериш учун “Samarqandtumangaz” бўлимида 5 та “ISUZU” русумли махсус автотранспорт воситалари хизмат кўрсатади. Бугунги кунда ҳар бир автотранстпорт воситаларига назорат тарозилари ўрнатилган бўлиб, истеъмолчилар маиший газ тўлдирилган баллонларни тарозида ўлчаб олишлари мумкин. Уларни ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарорида “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг 66-бандига асосан истеъмолчи газ таъминоти ташкилотининг ходими иштирокида суюлтирилган углеводород газини назорат тартибида ўлчашни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган. 
Тумандаги суюлтирилган газ истеъмолчиларида 8061 та шахсий маиший газ баллонлари мавжуд. Бунга қўшимча равишда филиал томонидан вақтинчалик фойдаланиб туриш учун, шартнома асосида 28 375 дона маиший газ баллонлари тарқатилган. Истеъмолчиларни маиший газ баллонлари билан таъминланганлик даражаси туманда 127,26 фоизни ташкил этади. 

"Hududgaz Samarqand" газ таъминоти филиали матбуот хизмати

2015-2022 © Maked by: SAKTRM